ЎзА Ўзбек

09.07.2018 14:12 Чоп этиш версияси

Бизда ҳамма тадбиркор

Муфаррах МАҲКАМОВА,
“Чиғатой Оқтепа” МФЙ раиси в.б.:

– Маҳалламизда 812 хонадон бор. Бизда аҳоли асосан ҳовлиларда яшайди. Ҳар бир оилада тадбиркорлик билан шуғулланиши яхши анъанага айланган. Бекорчи одамнинг ўзини топиш қийин.
Маҳаллада хайрли ишлар, эзгу ташаббуслар амалга ошириб келинади. Сахий тадбиркорларимиз муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатади. Хусусан, коммунал тўловлардан қарзи бор оилаларга қарзини тўлашда ҳомийлик қилишади.
Фуқароларимиз олдинлари бирор можаро бўлса маҳаллага арз қилиб чиқарди. Ҳозир бу ҳолат кам кузатилмоқда. Бунга асосий сабаб аҳолининг иш билан бандлиги, фарзандларимизнинг ўқишга иштиёқи баландлиги ва бўш вақтининг мазмунли ташкил этилганидир.

ЎзА
11 242