ЎзА Ўзбек

18.04.2018 11:18 Чоп этиш версияси

Битирувчилар учун карьера кунлари

Битирувчилар учун карьера кунлари Наманган муҳандислик-технология институтида “Карьера кунлари – 2018” меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.

2017-2018 ўқув йилида мазкур олий ўқув юртининг бакалавриат ва магистратура босқичини 675 талаба битиради.

– Битирувчиларни ўз мутахассислиги бўйича иш билан таъминлаш мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир, – дейди Наманган муҳандислик-технология институтининг ўқув ишлари бўйича проректори вазифасини бажарувчи Абдували Акромов. – Ярмарка вилоятда мавжуд ва истиқболда мўлжалланган мақсадли дастурлар, жумладан, саноат, хизмат кўрсатиш, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги йўналишларидаги лойиҳалар асосида яратиладиган янги иш ўринлари билан битирувчиларни таништириш, уларнинг ишга жойлашишига кўмаклашиш мақсадида ўтказилмоқда. 

7 (1).jpg 

Меҳнат ярмаркасида саноат, хизмат кўрсатиш, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги йўналишларида фаолият юритаётган 20 га яқин корхона, ташкилот, муассаса ва тижорат банкларининг масъул вакиллари, шаҳар ва туманлар бандликка кўмаклашиш марказлари раҳбарлари битирувчилар билан очиқ мулоқотда бўлиб, ўзларидаги бўш иш ўринлари, меҳнат шароити, бошланғич тадбиркорлик фаолияти учун таклиф этилаётган кредитлар тўғрисида маълумот берди.

Ярмаркада иш берувчи субъектлар, битирувчи ва институт ўртасида 354 нафар битирувчини иш билан таъминлаш бўйича уч томонлама шартномалар тузилди.

2.jpg

А.Сатторов, Ҳотам Мамадалиев (сурат) ЎзА
5 502