Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.03.2018 19:34 Чоп этиш версияси

Битирувчилар бандлиги таъминланади

Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, бугуннинг ўзида ҳар бир битирувчини аниқ бир ташкилотга бириктиришни таъминлаш билан бирга, унинг бўлажак иш жойи, ишлаши ва ижтимоий шароитларини аниқ белгилаш зарур.

Айни пайтда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2017/2018 ўқув йили битирувчиларини корхона, ташкилот ва муассасаларга ишга тақсимлаш ҳамда жойлаштириш жараёни қизғин тус олган.

Битирувчилар бандлигини кафолатли таъминлашга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган битирувчилар ярмаркаси ана шулар жумласидандир. Ўтказилаётган ушбу тадбирда 1,5 мингдан зиёд бакалавриат ва 100 га яқин магистр иштирок этди.

Мазкур ярмарка битирувчиларнинг бандлигини таъминлашга, бўлажак мутахассисларни иш берувчилар билан таништиришга кўмаклашади.

Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Ички ишлар, Маданият, Мактабгача таълим, Мудофаа вазирликлари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, ҳудудий ҳокимлик вакиллари, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, давлат ва нодавлат таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг бўш иш ўринлари бўйича таклифлари талабаларда катта қизиқиш уйғотди. Улар билан уч томонлама шартномалар тузилди.

Моҳигул Қосимова, ЎзА
8 759