Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

12.07.2018 10:34 Чоп этиш версияси

Битирувчи-фахрийлар пойтахтимиздаги музейларга саёҳат қилди

Битирувчи-фахрийлар пойтахтимиздаги музейларга саёҳат қилди
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси (Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти)нинг ташкил топганига 100 йил тўлди!

Шу муносабат билан мамлакатимизга ташриф буюрган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар ва бошқа давлатларда истиқомат қилувчи билим юртининг битирувчи-фахрийлари учун пойтахтимиздаги Темурийлар тарихи музейига саёҳати уюштирилди.

14.JPG

Меҳмонлар темурийлар даври тарихи, маданияти ва санъатига оид ноёб экспонатлар билан танишди. Бу ердаги нодир буюмлар, аёллар ва эркаклар либослари, китоблар ва бошқа экспонатларни кўриб, аждодларимиз ўтмиши ва турмуш тарзи ҳақида маълумотларга эга бўлди.

19.JPG

Халқимизнинг улкан бунёдкорлик салоҳияти, бой тарих ва маънавий меросини ўзида мужассам этган мазкур музей барчада катта таассурот қолдирди.

Шунингдек, битирувчи-фахрийлар Ўзбекистон Қуролли Кучлари давлат музейида ҳам бўлди. Мамлакатимизнинг мудофаа салоҳиятидан сўзловчи ушбу музейига ташриф буюрган киши борки, юрт осойишталигини таъминловчи ҳарбий хизматчиларга ҳаваси, шарафли касбга эса ҳурмати ошади. Мутахассислар томонидан иштирокчиларга халқимизнинг қадимги ҳарбий тарихи, миллий армиямизнинг ривожланиш йилларини акс эттирган экспонатлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

А.Мусаев, Т.Мамадаминов (сурат) ЎзА
1 771