Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.02.2017 20:43 Чоп этиш версияси

Бирламчи тиббий хизмат – саломатлик асоси

Бирламчи тиббий хизмат – саломатлик асоси Бухоро шаҳридаги 4-оилавий поликлиника 25 мингдан зиёд аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатмоқда.

Муассасанинг кундузги даволаниш, физиотерапия бўлимлари, лаборатория, муолажа, эмлаш хоналари замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган.

– Аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ишлари самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз, – дейди муассаса шифокори Наргиза Норова. - Ўсмирлар, туғруқ ёшидаги аёллар, ёш оналар мунтазам равишда тиббий кўрикларга жалб этилиб, уларга зарур ҳолларда мутахассис маслаҳати ва тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Тоҳир Истатов (сурат), ЎзА
2 925






Все о погоде - Pogoda.uz