ЎзА Ўзбек

02.09.2018 14:17 Чоп этиш версияси

Биринчи Президентимиз ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилмоқда

Биринчи Президентимиз ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилмоқда

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси олдида буюк давлат ва сиёсат арбоби, мустақил давлатимиз асосчиси, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов хотирасига бағишлаб бунёд этилган ҳайкал пойи гулларга бурканган.

IMG_20180902_142227_860.jpg

Бугун вазирлик, идоралар, давлат ва жамоат ташкилотлари, дипломатик корпус вакиллари, пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари, кенг жамоатчилик вакиллари Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиб, хотирасини ёд этмоқда.

Биринчи Президентимиз мамлакатимиз мустақиллиги ва янги давлатчилигимиз асосчиси, бугунги обод ва фаровон ҳаётимиз бунёдкори сифатида халқимиз қалбида яшайди. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан буюк Йўлбошчимиз номини абадийлаштириш борасида олиб борилаётган ишлардан барча юртдошларимиз мамнун.

– Халқимизнинг буюк фарзанди, мустақиллигимиз меъмори пойига гул қўяр эканмиз, у кишининг серқирра сиёсий фаолияти, олижаноб инсоний фазилатларини яна бир бор ёдга олдик, эзгу ишлари, порлоқ хотираси олдида таъзим бажо келтирдик, – дейди Ўзбек Миллий академик драма театри директори Фатхулла Маъсудов. – Ислом Каримов мустақиллигимизнинг илк йилларида мамлакатни оғир иқтисодий шароитдан олиб чиққан ҳақиқий етакчи эди. Буюклар ўлмайди, улар инсонлар қалбида мангу яшайди, дейишади. Биринчи Президентимиз ҳам халқимиз юрагида яшайди. Ислом Каримовнинг фидойилик, мардлик, ватанпарварлик, инсонийлик, адолатпарварлик каби олижаноб фазилатлари барчамиз учун ибрат намунаси бўлиб қолади.

Нурулло Насриев, Фарҳод Абдурасулов (сурат), ЎзА
5 323