Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.09.2017 13:35 Чоп этиш версияси

Биринчи Президентимиз ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилмоқда

Биринчи Президентимиз ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилмоқда Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллик байрами ва Қурбон ҳайити кўтаринки руҳда нишонланаётган айни дамда пойтахтимиздаги Оқсарой қароргоҳи олдида буюк давлат ва сиёсат арбоби, мустақил давлатимиз асосчиси, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов хотирасига бағишлаб бунёд этилган ҳайкал пойи гулларга бурканган.

Бугун вазирлик, идоралар, давлат ва жамоат ташкилотлари, пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлардан келган кенг жамоатчилик вакиллари Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиб, хотирасини ёд этмоқда.

Биринчи Президентимиз азиз умрини жонажон юртимиз, халқимиз бахту саодати, бугунги тинч ва фаровон кунларимизга бағишлади, халқимиз ўй-фикри билан яшади. Ислом Каримовдан озод ва обод Ватан мерос бўлиб қолди.

– Ислом Каримов хотираси ҳар биримизнинг юрагимиздан чуқур жой олган. У киши бизга бебаҳо мерос – мустақилликни инъом этди, – дейди Наманган вилоятидан келган меҳнат фахрийси Собиржон Отажонов. – Ҳозир хаёлимиздан кўп хотиралар ўтаяпти, ҳаёт йўлларини мушоҳада қилаяпмиз. Биринчи Президентимиз раҳнамолигида амалга ошган ғоят улуғ ва мардонавор эзгу ишларни муносиб давом эттиришда собитқадам бўлишимиз керак. Бугун Ислом Каримов ҳақига дуолар қилдик, Яратгандан юртимизга тинчлик, халқимизга омонлик, хайрли амалларимизга бардавомлик тиладик.

Улуғбек Асроров, Темур Мамадаминов (сурат), ЎзА
5 288






Все о погоде - Pogoda.uz