Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.03.2018 16:26 Чоп этиш версияси

Бир туманда шаръий никоҳ билан яшаётган 17 та оила расмий никоҳдан ўтди

Балиқчи туманида 80 минг нафар хотин-қиз истиқомат қилади. Уларни ҳар тамонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида меҳнат жамоалари, таълим муассасалари ва маҳаллаларда ўтказилаётган мулоқот ва учрашувларда опа-сингилларимизни қийнаётган муаммолар аниқланиб, бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Жумладан, тумандаги мавжуд 36 маҳалла фуқаролар йиғинида мулоқотлар ташкил этилди. Жорий йилнинг ўтган даврида жойларда ўтказилган сайёр қабулларда 42 мурожаат қабул қилинди. Мурожаатларни ижобий ҳал этиш бўйича зарур ишлар олиб борилди. Жумладан, шаръий никоҳ билан яшаётган 17 оила расмий никоҳдан ўтиш учун ФҲДЁ бўлимига ариза топширди, 2 та эрта никоҳнинг, 63 та ажримнинг олди олинди.

Туманда ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган опа-сингилларимиз, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш, меҳнат шароитларини яхшилаш, аёлларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандликка жалб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, 25 нафар оғир вазиятга тушиб қолган хотин-қизга психологик ёрдам кўрсатилди. Бундан ташқари, 24 нафар жиноят содир этган ҳамда 50 дан ортиқ нотинч оилага “Қайноналар кенгаши” жамоатчилик уюшмаси вакиллари, фаол аёллар, психологлар масъул этиб бириктирилди, уларнинг муаммолари ўрганилиб, ҳал этиш чоралари кўрилди.

Шунингдек, 2 нафар турар жойга муҳтож фуқарога тўловларсиз уй-жой берилди, 8 нафар ногирон, уй-жойга муҳтож хотин-қизни янги уй-жой билан таъминлаш борасида ишлар олиб борилмоқда. 35 нафар оғир шароитда яшаётган аёллар оилаларига суюлтирилган газ баллонлари ва маиший техника воситалари берилди. 400 нафарга яқин маҳалла фаолларини қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларнинг “Саломатлик мактаби”га бириктириш орқали хотин-қизлар ўртасида репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш борасида амалий ишлар кўлами кенгайтирилмоқда.

Гўзалхон Деҳқонова,
Балиқчи тумани ҳокими ўринбосари,
хотин-қизлар қўмитаси раиси.

Ушбу мақола ЎзА обуначиларига тақдим этилган янгиликнинг бир қисми бўлиб веб сайтда қисқартирилган шаклда чоп этилди.


ЎзА
11 162