Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.01.2018 15:26 Чоп этиш версияси

Бир кунда 1559 қоидабузарлик!

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан 2018 йилнинг 4 январь куни йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда йўл ҳаракати қоидабузарликларига йўл қўйилганлик ҳолатларини аниқлаш борасида ўтказилган тадбир давомида йўл ҳаракати иштирокчилари томонидан жами 1559 та қоидабузарликлар аниқланди, деб хабар беради Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси расмий веб-сайти.

Уларнинг 12 таси маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш, 13 таси транспорт воситаларини ҳужжатсиз бошқариш, 18 таси светофорнинг тақиқловчи чироғига риоя қилмаслик, 15 таси ҳаракат давомида уяли телефондан фойдаланиш, 150 таси одам ташиш қоидаларини бузиш, 97 таси тезликни белгиланган меъёрдан ошириш, 6 таси бўйсунмаслик, 562 таси хавфсизлик камарини тақиш қоидаларига бўйсунмаслик ҳолати ҳисобланади.

48 та транспорт воситаси жарима майдончасига қўйилган. 

Сайтда, шунингдек, маст ҳолатда автомобиль бошқарган ҳайдовчилар ҳақида батафсил маълумотлар келтирилган.

ЎзА
8 912