Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.01.2018 09:00 Чоп этиш версияси

Бир қишлоқ поликлиникасида 12 нафар ёш шифокор иш бошлади

Тошкент тумани Гулистон қишлоғидаги оилавий поликлиникада Тошкент тиббиёт академияси ва Тошкент педиатрия тиббиёт институтини битирган 12 нафар умумий амалиёт шифокори, педиатрия ва онкология мутахассислари ўз фаолиятини бошлади.

Муҳаммадориф Сафоев ҳам тенгдошлари қатори туман тиббиёт бирлашмасига қарашли “Қизғалдоқ” қишлоқ врачлик пунктига умумий амалиёт шифокори бўлиб ишга жойлашди.

– Биз, ёшларга билдирилган юксак ишончни оқлаб, халқимиз саломатлигини мустаҳкамлашдек шарафли ишга ҳисса қўшиш имкониятига эга бўлганимдан бахтиёрман, – дейди М.Сафоев. – Устозларимиздан олган билимларимизни амалиётда қўллаган ҳолда, шифокорлик қасамёдига содиқ қоламиз. Дипломли бўлибоқ ишга жойлашганимни эшитган ота-онам ва яқинларим ҳам жуда хурсанд бўлишди.

Абдулазиз Мусаев, ЎзА
9 108