ЎзА Ўзбек

07.08.2018 21:07 Чоп этиш версияси

Бир ҳафтада 160 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилди. Қурбонлар бор...

Бир ҳафтада 160 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилди. Қурбонлар бор...
Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, ўтган ҳафта автомобиль йўлларида жами 160 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган. Оқибатда ушбу ҳодисаларда 44 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 142 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳати олган.

Ҳафта давомида йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан жами 86 минг 171 қоидабузарлик аниқланган бўлиб, буларнинг 40 минг 362 тасини қўпол қоидабузарликлар ташкил этади. Жумладан, 1 минг 596 нафар ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолда бошқарган, 11 минг 916 нафар ҳайдовчи белгиланган тезлик талабларини бузган, 1 минг 168 нафар ҳайдовчи светофор ва чорраҳалардан ўтиш қоидасига амал қилмаган.

Транспорт воситаларида олд, ён ва орқа томондаги ойнанинг ёруғлик ўтказиши камида 70 фоизни ташкил этиши кераклиги тўғрисида тушунтиришлар берилмоқда. Аммо шунга қарамай, 679 нафар ҳайдовчи транспорт воситасининг ойналарини меъёридан ортиқча қорайтирган.

Бундан ташқари, ҳаракат вақтида телефондан фойдаланган 908 нафар ва хавфсизлик камарларини тақмасдан ҳаракатланган 15 минг 416 нафар ҳайдовчига нисбатан ҳам тегишли чоралар кўрилган.

ЎзА
5 923