Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.07.2018 17:04 Чоп этиш версияси

Биометрик бўлмаган паспортнинг амал қилиш муддати узайтирилдими?

Биометрик бўлмаган паспортнинг амал қилиш муддати узайтирилдими?
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқароларимизнинг нобиометрик шаклдаги паспортини амал қилиш муддати 2018 йилнинг 1 июль кунига қадар белгиланган эди. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йилнинг 14 декабридаги «Ўзбекистон Республикаси аҳолисини биометрик паспорт билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбдирлар тўғрисида»ги Қарори қабул қилинган эди. Мазкур ҳужжат талабларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқароларимизнинг нобиометрик шаклдаги паспортини амал қилиш муддати 2018 йилнинг 1 июль кунига қадар белгиланган эди. Муддат тугашига оз қолганида паспорт олиш ёшига етган ва Ўзбекистон Республикасининг нобиометрик шаклдаги паспортига эга бўлган фуқаролар қонунчиликда белгиланган маъмурий жавобгарликка тортилишдан хавотирлангани рост. 

Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар беришича, Ҳукуматнинг 2018 йил 30 июндаги 494-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик бўлмаган паспортининг амал қилиш муддати:

мамлакат ҳудудида 2019 йил 31 декабрга қадар;

чет эл ҳудудида паспортнинг амал қилиш муддатига қадар узайтирилди.

Бу муддат ҳам бир пасда ўтиб кетади. Ҳукуматнинг аҳолига яратган имкониятлардан оқилона фойдаланиб, ўз вақтида ҳудудий ИИБлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларида ташкил этилган “Маълумотларни йиғиш пункт”ларига мурожаат қилишни унутманг!

ЎзА
6 800