Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.08.2017 12:01 Чоп этиш версияси

52 бино ва иншоот фаолияти вақтинча тўхтатилди

Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан жорий йилнинг 9 августидан 16 августига қадар ўтказилган профилактика тадбирларида 7 минг 115 хонадон, 145 корхона-ташкилот, таълим муассасаси ва бошқа масканларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, ёнғин келиб чиқишининг олдини олиш бўйича текширувлар ўтказилди.

Зангиота тумани “Бек барака” савдо мажмуасида фуқаролар, тадбиркорлар ва савдо мажмуаси маъмурияти иштирокида ўтказилган тушунтириш-тарғибот тадбирларида ёнғинларнинг олдини олиш, ёнғин содир бўлганда тўғри ҳаракатланиш, одамларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун зарур бўлган бошқа тавсиялар берилди.

– Савдо мажмуаси ҳудудида автотранспорт воситалари ва сотиш учун мўлжалланган буюмларнинг тартибсиз жойлаштирилиши ёнғин пайтида тезкор ҳаракатланишга тўсқинлик қилади, – дейди Зангиота тумани ИИБ ёнғин хавфсизлиги бошқармаси катта инспектори, капитан Қ.Ашуров. – Ёнғинлар профилактикаси жараёнида савдо мажмуасида ўт ўчириш бўйича амалий ўқув-тактик машғулот ўтказилди.

Худди шундай тадбир Қибрай туманидаги “Чинобод нефтбаза” масъулияти чекланган жамиятига қарашли маҳсулотларни сақлаш омборида ҳам ўтказилди. Ёнғин хавфсизлиги ходимлари белгиланган тартиб асосида ҳаракат қилиб, шартли ёнғин ўчирилди. Машғулот якунида бажарилган ишлар ва аҳоли томонидан йўл қўйиладиган қоидабузарликлар муҳокама қилинди.

Ёнғинлар профилактикаси доирасида туман ва шаҳарларда бир қатор тадбирлар амалга оширилди. Ҳафта давомида вилоятда 34 ёнғин содир бўлган, фуқаролар жиддий тан жароҳати олмаган. Текширувлар давомида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузган 103 нафар мансабдор шахс ва фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилди. Ёнғин келиб чиқиш хавфи бўлган 52 бино ва иншоотнинг иши вақтинча тўхтатилди.

Абдулазиз Мусаев, ЎзА
3 462






Все о погоде - Pogoda.uz