Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

18.04.2017 16:28 Чоп этиш версияси

Билимдонлар сараланди

Билимдонлар сараланди Термизда “Камалак” билимдонлари” кўрик-танловининг Сурхондарё вилояти босқичи бўлиб ўтди.

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида навқирон авлоднинг ташаббус ва интилишларини қўллаб-қувватлаш, ижодий ва интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самаралар бераётгани таъкидланди.

«Камалак» болалар ташкилоти фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий нуфузини ошириш, умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг билимини бойитиш, истеъдодини рўёбга чиқариш мақсадида ташкил этилган танловнинг саралаш босқичларида 4-7-синфларнинг 31 минг 870 га яқин ўқувчиси билимини синовдан ўтказди. Вилоят босқичида Термиз шаҳри ва туманлар босқичида ғолиб бўлган 14 жамоанинг 112 иштирокчиси танишув, саҳна кўриниши, савол-жавоб ва ижтимоий лойиҳа шартлари бўйича ўзаро баҳслашди.

Бойсун туманидаги 1-умумтаълим мактабининг “Камалак ёғдуси” жамоаси биринчи ўринни эгаллади ва танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди. Иккинчи ва учинчи ўринларни Денов туманидаги 75-умумтаълим мактабининг “Камалак капитанлари” ва Сариосиё туманидаги 1-умумтаълим мактабининг “Камалак эгалари” жамоалари қўлга киритди.

Холмўмин Маматрайимов, Фарҳод Абдурасулов (сурат), ЎзА
4 102






Все о погоде - Pogoda.uz