Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

22.11.2017 20:56 Чоп этиш версияси

Билим юрти ташкил топган кун нишонланди

Билим юрти ташкил топган кун нишонланди Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти ташкил этилган кун муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, вазирлик ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Қуролли Кучлар фахрийлари, олий ҳарбий таълим муассасаси шахсий таркиби иштирок этган тадбирда мамлакатимиз сарҳадлари дахлсизлиги, юртимиз тинчлиги ва халқимиз осойишталигини таъминлашга қодир миллий армиямизни шакллантириш ва малакали ҳарбий кадрлар тайёрлашда мазкур билим юртининг ҳам ўз ўрни борлиги таъкидланди.



Тадбирда ўз хизмат вазифасига сидқидилдан ёндашган, малакали ҳарбий кадрлар тайёрлашга муносиб ҳисса қўшаётган, ўқув-тарбия жараёнини такомиллаштиришда фаол иштирок этаётгани учун билим юртининг бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларига фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Билим юрти ташкил топган кун нишонланди

– Қуролли Кучларимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар жараёнида офицер кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг замонавий талабларга жавоб берадиган самарали тизими яратилгани кенг билим ва юксак профессионал маҳоратга эга, фавқулодда шароитларда мустақил равишда ностандарт қарорлар қабул қила оладиган ҳарбий хизматчилар тайёрлашнинг муҳим омили бўлмоқда, – дейди Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртининг тактика ва умумқўшин фанлар кафедраси катта ўқитувчиси, подполковник М.Фармонов. – Ўқув даргоҳимиз замонавий ўқув қуроллари билан жиҳозланган. Курсантлар назарий машғулотларда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиб, ҳарбий касб сирларини ўрганмоқда. Дам олиш кунлари спорт мусобақалари мунтазам ўтказилади.

Тадбирда курсантларнинг кўргазмали чиқиши ҳамда санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар барчага хуш кайфият бағишлади.

Абдулазиз Мусаев,Оқил Ғуломов (сурат), ЎзА
2 554






Все о погоде - Pogoda.uz