Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.12.2017 16:30 Чоп этиш версияси

Билим ва маҳорат намойиши

Билим ва маҳорат намойиши Гулистонда ўтказилган “Йил аёли” кўрик-танловининг Сирдарё вилояти босқичида 15 нафар аёл ўз билим ва маҳоратини намойиш этди.

Ўзбекистон Хотин қизлар қўмитаси ташаббуси билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, “Нуроний” жамғармаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида хотин-қизларнинг ижтимоий мавқеини юксалтириш, уларнинг манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

– Ушбу танлов турли соҳаларда меҳнат қилаётган фаол, ташаббускор, ижодкор ва тадбиркор хотин-қизларни аниқлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга хизмат қилмоқда, – дейди Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Д.Ўролова. – Танловнинг туман ва шаҳар босқичларида 200 га яқин иштирокчи қатнашгани хотин-қизларнинг ижтимоий, сиёсий, маънавий, иқтисодий ва бошқа соҳаларда фаол эканидан далолат беради.

Танлов низомига кўра, “Энг билимдон аёл”, “Йилнинг энг мурувватли аёли”, “Йилнинг энг тадбиркор аёли”, “Ижодкор аёл”, “Миллий қадриятларини улуғлаган йил аёли”, “Ўз касбининг устаси бўлган йил аёли”, “Ибратли оиланинг намунали бекаси”, “Йилнинг энг зўр маънавий-маърифий тарғиботчиси”, “Саноатда саодат топган йил аёли” каби номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди. Ғолиблар танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди.

Абдужалол Қаюмов, Фурқат Тошматов (сурат), ЎзА
6 755