ЎзА Ўзбек

13.03.2018 10:00 Чоп этиш версияси

Бешинчи сектор ҳам тадбирларни бошлади

Самарқанд вилоятининг Тайлоқ туманида ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича бешинчи сектор – Миллий хавфсизлик хизмати туман бўлими ташаббуси билан профилактик тадбир ўтказилди.

Тадбирда ўқ отар қуроллар, ўқ-дорилар ва портловчи моддаларнинг ноқонуний айланишининг олдини олишда жамоатчиликнинг ўрни, узоқ муддатга хорижга ишлаш учун кетган фуқароларнинг диний экстремистик оқимларга қўшилиб қолишига йўл қўймаслик масалалари муҳокама этилди.

Ўтган асрнинг 70-йилларига қадар мавжуд бўлган ўқотар қуроллар расман рўйхатдан ўтказилмаганлиги, айрим фуқаролар бу каби қуролларни ноқонуний сақлаётганлиги, агарда улар ихтиёрий равишда топширса, жиноий жавобгарликка тортилмаслиги ҳақида аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб бориш лозимлиги таъкидланди.

Ғолиб Ҳасанов, ЎзА
9 847