Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.05.2018 17:16 Чоп этиш версияси

Берунийдан Тошкентга пиёда борган Равшан Яхшимурадов Татьяна Каримова билан нега учрашди?

01.jpg

Берунийдан Тошкентга пиёда келган марафончи Равшан Яхшимурадов Биринчи Президентимизнинг турмуш ўртоғи Татьяна Каримова билан учрашди. 

“Биздан озод ва обод Ватан қолсин!”, “Элим деб, юртим деб, ёниб яшаш керак” деган буюк ғояларни илгари суриб, келажак авлод учун ибрат мактабини яратган Биринчи Президентимизнинг шарафига пиёда марафон ташкиллаштириб, у ҳақда китоб ёзишни мақсад қилган Равшан йўл-йўлакай Самарқанд шаҳрида бўлган. Ислом Каримовнинг қабрини зиёрат қилиб, таълим олган мактабини, уйини кўриб, Самарқанд шаҳри аҳолиси билан суҳбатлашган, тўйларда иштирок этган.

“Деярли ўн тўрт кунлик йўл босиб, йўлда кўп нарсаларни кўрдим, ўзим кутгандан ҳам кўпроқ маълумот, энг муҳими, Биринчи Президентимиз тўғрисида китоб бўладиган маълумотлар тўпладим, одамларнинг яшаш шароитлари билан танишдим. Тошкент шаҳрида Татьяна Каримова билан учрашдим”, дейди Р.Яхшимурадов.

Марафончи ажойиб таассуротлар билан Берунийга қайтиб келди. Энди у таассуротларини китоб қилиб ёзишни ният қилмоқда. 

А.Насирлаев, ЎзА
7 252