Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.02.2017 17:32 Чоп этиш версияси

Бемор болалар Германияда соғломлаштирилади

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ташаббуси билан кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг саккиз нафар бемор фарзанди Германияга даволаниш учун жўнатилди.

Фонд Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти билан ҳамкорликда 2002 йилдан буён ана шундай тиббий-ижтимоий лойиҳани амалга ошириб келмоқда. Ўтган вақт мобайнида ушбу лойиҳа доирасида уч юздан кўпроқ туғма ва орттирилган хасталиклар билан касалланган бемор бола хориждаги замонавий клиникаларда соғломлаштирилди. Пойтахтимиздаги тиббиёт муассасаларида тўрт юз нафарга яқин бемор болага замонавий андозалар асосида тиббий ёрдам кўрсатилди.

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида фонднинг тиббий-ижтимоий лойиҳалари кўлами янада кенгаймоқда. Фонднинг жойлардаги патронаж бригадалари мутахассислари шифокорлар билан ҳамкорликда оилаларнинг тиббий-ижтимоий ҳолатини ўрганиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бемор болаларни соғломлаштиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.

– Қизим Севинчнинг оёғи уч йил аввал бахтсиз ҳодиса туфайли шикастланган эди, – дейди навоийлик Элмурод Ашуров. – Вилоятимиздаги тиббиёт муассасаларида унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Бироқ фарзандим тузалиши учун муолажаларни давом эттириш, замонавий усулларда операция ўтказилиши керак. “Соғлом авлод учун” фонди мутахассислари бу борада оиламизга ёрдам берганидан миннатдормиз.

Баҳор Хидирова, ЎзА
1 843






Все о погоде - Pogoda.uz