Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

18.01.2018 10:23 Чоп этиш версияси

Бемаҳал юрма, болакай

Жамоат тартибини сақлаш бўйича ўтказилган профилактика тадбири давомида Жиззах шаҳри Иттифоқ маҳалласида яшовчи Баҳром Машалов уйида ташкил этган компьютер ўйинлари хонасига кечки пайт вояга етмаган болаларни ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар кузатувисиз киритиб, қоидабузарликка йўл қўйгани аниқланди.

Бунёдкор маҳалласида яшовчи Фурқат Мамасолиев, Асилжон Турсунбоев, Қалия маҳалласидан Миржалол Муртазоев, Миразиз Муртазоев каби вояга етмаган ёшлар тунги пайт кўнгилочар жойларга катталар кузатувисиз киритилгани, ота-оналарнинг эътиборсизлиги сабаби нафақат ички ишлар идорасида, балки, улар ўқиётган мактаб, касб-ҳунар коллежи ва яшаётган маҳалласида ҳам ўрганиб чиқилмоқда.

Тошқул Бекназаров, ЎзА
10 634