ЎзА Ўзбек

13.09.2018 17:26 Чоп этиш версияси

Беларуслар ТАТУда факультет очмоқчи

Беларуслар ТАТУда факультет очмоқчи Беларусь давлат информатика ва радиоэлектроника университети (БДИРУ) ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ўртасида Ахборот технологиялари бўйича қўшма факультет ташкил этиш бўйича шартнома имзоланди.

Шартномага кўра, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб ахборот технологиялари бўйича ҳамкорликда юқори малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида қўшма факультетга қуйидаги йўналишлар бўйича абитуриентлар қабул қилинади:

- ахборот технологияларининг дастурий таъминоти;
- мобиль тизимларини дастурлаш;
- сунъий интеллект.

Ҳамкорликда ташкил этиладиган қўшма факультетда талабалар 1-2-босқичларда ТАТУда таҳсил олади, 3- ва 4-босқичларда эса ўқишни Беларусда давом эттиради. Факультетни муваффақиятли якунлаган талабаларга икки томонлама диплом берилади.

Қўшма факультетда ўқиш рус тилида олиб борилиши режалаштирилган бўлиб, жорий йилнинг ноябрь ойидан университет ҳузурида рус тили, математика, физика, информатика асослари ва инглиз тили фанларидан тайёрлов курслари ташкил этилиши кўзда тутилган.

ЎзА
3 180