Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

19.06.2018 11:50 Чоп этиш версияси

“БЕКТЎПИ”, “ЎРИКЗОР”, “МАШИНА БОЗОР” қайси тадбиркорларга берилади?

“БЕКТЎПИ”, “ЎРИКЗОР”, “МАШИНА БОЗОР” қайси тадбиркорларга берилади?
“Тошкент шаҳрининг ўрта ва узоқ муддатли стратегиясини ишлаб чиқиш керак ва уни очиқлигини таъминлаш лозим”, дейди шаҳар ҳокими в.б. Жаҳонгир Ортиқхўжаев “Топ-500” тадбиркорлар ҳамжамияти форумида. Ҳоким катта улгуржи бозорларни давлат билан биргаликда тадбиркорлар ҳам бошқариши мумкинлигини маълум қилди.

“Саноат қатламини ривожлантириш, давлат буюртмалари ва тендерларни шаффофлигини таъминлаш лозим. Бош режа тузилиши ва у очиқ бўлиши керак. Бугун, тадбиркорларга бозорларни давлат билан бирга бошқариш имконияти берилмоқда. Катта-катта бозорлар шаҳар ташқарисига олиб чиқилиши режалаштирилган. Сизларга яхши бизнесни таклиф этаман. Автомобиль бозорини Чинозга кўчириш керак. Агар, қайсидир тадбиркор пул тикиб, бозор қуриш нияти бўлса, марҳамат, биз имконият яратиб берамиз. “Ўрикзор”, “Бектўпи” ва бошқа улгуржи бозорларни шаҳар ташқарисига олиб чиқиш лозим. Бу бозорларнинг барчаси учун ер берилади”, деди ҳоким. У йиғилган тадбиркорларга юзланиб, “Кимда шаҳар ташқарисида бозор қуриш нияти бор”, дея сўради.

20180618_202913.jpg

Шунингдек, пойтахт ҳокими боғча, мактаб, чиқиндиларни қайта ишлаш ва поликлиникаларни аутсорсинг қилиш таклифини ҳам билдирди.

ЎзА.
8 209