Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.07.2018 16:05 Чоп этиш версияси

Бефарқ бўлишга ҳаққимиз йўқ


№ 55 Юқори Бешқурғон.jpg

Ҳайдарали ҲАКИМЖОНОВ,
“Юқори Бешқўрғон” МФЙ раиси:

– Президентимизнинг ташрифи Олмазор тумани ривожида янги тарихий саҳифани очиб берди, десам муболаға бўлмайди. Сабаби барча маҳаллалар, тузилма ва ташкилотлар ўз фаолиятини ташқаридан баҳолаш имконига эга бўлди. Давлатимиз раҳбари туман фаоллари билан учрашув чоғида асосий урғуни маҳаллалар ҳаёти, ёшлар, миллий анъана ва урф-одатларимиз каби долзарб масалаларга қаратгани бежиз эмас. Негаки, урф-одатлар, тўй-маросимларни қай тартибда ўтказиш, оилаларни турли маънавий таназзулдан асраш, ёшлар тарбиясига жиддий ёндашишда, энг аввало, маҳалла масъулдир.

Бугунги кунда тўйларни тартибли, камхарж, ортиқча исрофгарчиликсиз ўтказиш борасида маҳалла таркибидаги маслаҳат гуруҳлари биргаликда иш олиб бормоқда. Тўй қилиш ниятидаги фуқаро энди, энг аввало, маҳаллага келиб ўзининг режаси қандайлиги, қанча одам таклиф этиши, келин-куёвлар учун қандай имкониятлар яратиши мумкинлиги ҳақида маҳалла фаоллари билан маслаҳатлашган ҳолда йўл тутмоқда.

Ўз навбатида, биз – маҳалла фаоллари ҳам ҳудудимиздаги ҳар бир хонадонга кириб одамларни ўйлантираётган муаммоларни атрофлича ўрганишга интилганимизда, бу долзарб масалалар миллий урф-одатларимизни айрим маҳалладошларимиз томонидан нотўғри талқин этилиши, коммунал хизматлар, ободонлаштириш, одамларнинг онгу тафаккурига юртимизда кечаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тўғри етказиш билан боғлиқ экани аён бўлди. Бунда маҳалла ҳудудидаги 22 кўчага бириктирилган кўчабошиларнинг масъулияти янада кучайтирилди. Чунки айнан кўчабошилар ўзига бириктирилган кўчадаги ҳар бир хонадондаги маънавий-ижтимоий муҳит қандайлиги, хонадон соҳибларининг юриш-туриши, мақсад-муддаоларини яхши билади. 

Ҳали зиммамизда вазифалар, амалга оширилиши керак бўлган ишлар кўплигини англаб, ўз иш режамизни қайтадан кўриб чиқмоқдамиз. Бу эса айрим бефарқ, бепарво одамлар онгини уйғотиш, уларнинг шу маҳалла, Ватан, жамият тақдирига дахлдорлигини ошириш, маҳалладошлар ўртасида тўй-ҳашамларни ихчам, чиройли ўтказишга доир тушунтириш ишларининг сифати ва самарадорлигини янада кучайтириш билан боғлиқдир. 

ЎзА
4 787