Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.01.2018 10:06 Чоп этиш версияси

Байрам куни Жиззахда 36 ҳарбий оилага янги уй берилди

Байрам куни Жиззахда 36 ҳарбий оилага янги уй берилди 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ўн йилдан буён шартнома асосида хизмат қилаётган Пўлат Сафаров ва унинг оиласи ҳаётида унутилмас саналардан бири бўлди. Шу куни уни дўстлари, яқинлари янги уй ва байрам билан қутлади.

9.jpg

– Ота-она учун фарзанди камолини кўришдан ортиқ бахт бўлмаса керак, – дейди унинг отаси, Ғаллаорол тумани Бахмалсой қишлоғида яшовчи Маннот Фармонов. – Тўнғич ўғлим миллий армиямиз сафларида Ватан ҳимоячисидек шарафли вазифани бажараётганидан қанчалик мамнун бўлсам, бугун янги уйли бўлгани янада қувонч бағишлади. Уч хонали, замонавий жиҳозланган, барча қулайликка эга шинам хонадонда келиним, икки набирам билан Президентимизнинг халқимиз фаровонлиги йўлида амалга ошираётган ишларига ривож, ёшларимизга бахт тилаб дуо қилдим.

2.jpg

Жиззах шаҳри марказида ҳарбий хизматчилар оилалари учун қуриб битказилган уч қаватли иккита уйга кўчиб кирган 36 ҳарбий оиланинг барчаси учун Ватан ҳимоячилари куни қўшалоқ байрам бўлди. Янги уй соҳибларига ташкилотчиларнинг совғалари ҳам топширилди.

Тошқул Бекназаров, Жамшид Ёрбеков (сурат), ЎзА
9 046