Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

09.05.2018 14:07 Чоп этиш версияси

Бахтиёр кунлар шукронаси

Бахтиёр кунлар шукронаси Наманган шаҳрида яшовчи 94 ёшли Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Низомжон ота Сатторов хонадони бугун меҳмонлар билан гавжум. Вилоят ҳокими Х.Бозоров давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамроҳлигида отахонни Хотира ва қадрлаш куни билан қутлагани келган.

Катта тантана тусини олган тадбирда бугунги осойишта кунлар учун жон чеккан отахонга Президентимиз йўллаган табрик ўқиб эшиттирилди ҳамда 5 миллион сўм пул мукофоти, қимматбаҳо соат топширилди.

–Биз, фахрийларга давлатимиз томонидан доимий эътибор, ғамхўрлик кўрсатилмоқда, – дейди Низомжон ота. – Тинч ва осойишта юртда давлатимиз раҳбари ва халқимиз меҳрини ҳис этиб яшаш, фарзандлар камолини кўришдан ортиқ бахт бўлмаса керак. Шундай бахтиёр кунларга етказганига шукр.

7-faqat saytga.jpg

3.jpg

Ҳотам Мамадалиев (сурат) ЎзА
9 073