Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.03.2018 16:49 Чоп этиш версияси

Баҳор вернисажи

Ўзбекистон Бадиий академияси кўргазмалар залида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан «Баҳор вернисажи» деб номланган кўргазма очилди.

Унда юртимизнинг моҳир аёл рассомлари Р.Гаглоева, В.Нечаева, И.Шин, Д.Мамедова, О.Залевская, Н.Орипова, Т.Фадеева, М.Бородина ва Л.Нестеровичнинг рангтасвир, графика ҳамда ҳайкалтарошлик йўналишидаги 100 дан ортиқ санъат асарлари намойиш этилмоқда.

Шунингдек, вернисаж доирасида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабалари ўзларининг ижодий изланишлари, ёшлик шижоати ва тажрибалари акс этган асарлари билан қатнашди.

Гулноза Бобоева, ЎзА
12 473