ЎзА Ўзбек

13.08.2018 18:30 Чоп этиш версияси

Баҳоловчиларга тоифалар бериш тартиби тасдиқланди

Баҳоловчиларга тоифалар бериш тартиби тасдиқланди
Тоифа бериш Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг буйруғи билан тасдиқланадиган комиссия томонидан амалга оширилади.

Баҳоловчиларга тоифалар бериш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақида вазирликнинг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.

Низомга мувофиқ, тоифа бериш Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг буйруғи билан тасдиқланадиган комиссия томонидан амалга оширилади.

Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази эса комиссиянинг ишчи органи вазифасини бажаради.

Баҳоловчи тегишли тоифани олиш учун Марказга ариза билан мурожаат қилади. 

Комиссия йиғилишларининг ўтказилиш жараёнлари узлуксиз равишда видеоёзувга туширилади.

Баҳоловчи тақдим этган ҳужжатлар тоифа учун белгиланган талабларга жавоб бермаса, маълумотлар нотўғри ёки ҳақиқатга тўғри келмаслиги аниқланса, комиссия томонидан баҳоловчига тоифа бериш рад этилади. 

Эслатиб ўтамиз, қонунчиликка мувофиқ баҳоловчиларга қуйидаги тоифалар берилади:

• сертификатланган баҳоловчи; 

• иккинчи тоифали баҳоловчи; 

• биринчи тоифали баҳоловчи; 

• олий тоифали баҳоловчи.

ЎзА
8 196