Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

09.10.2017 17:56 Чоп этиш версияси

Бўстонлиқ туманидаги “Ёшлар” оромгоҳида I Республика ёш ижодкорлар форуми ўтказилди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган форумда ёзувчи ва шоирлар, адабиётшунос олимлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан назм, наср, драматургия, публицистика ва таржима йўналишларида ижод қилаётган 150 дан ортиқ истеъдодли ёшлар иштирок этди.

– Бўлажак адибларнинг ижод намуналарида ўзгача руҳ ва ёшлик кайфияти бор, – дейди Республика ёш ижодкорлар кенгаши раиси М.Аббосова. – Ёш қаламкашлар ижодида мустақиллик, Ватан, тинчлик, ёшлик ва муҳаббат мавзулари устувор экани кишини қувонтиради. Ҳали буларнинг орасидан юртимизни халқаро миқёсда кенг танитадиган улкан ижодкорлар етишиб чиқиши шубҳасиз. Бу борада эса мана шундай тадбирларнинг аҳамияти катта.

Форум давомида ёш ижодкорлар ўзаро фикр алмашди. Тажрибали мутахассислар иштирокида наср, назм, таржима, драматургия ва публицистика йўналишлари бўйича турли ижодий учрашувлар, семинар-тренинг ва ўқув машғулотлари ўтказилди.

Самарқанд вилоятидан келган Исломжон Қўчқоров шеърият йўналишида ижод қилади. Ҳозирга қадар унинг 50 дан ортиқ шеъри вилоят ва марказий нашрларда эълон қилинган.

– Бундай нуфузли форумда иштирок этганимдан жуда хурсандман, – дейди Исломжон. – Устозлардан жуда кўп нарса ўргандим, тенгдошларимнинг ижоди билан танишдим. Ўзим каби ҳаваскор ёш шоир-ёзувчилар билан дўстлашиш, уларнинг шеърлари, ҳикоя ва таржималари билан танишиш имконияти умуман адабий қарашларимга ҳам таъсир қилди. Биз, ёшларга мана шундай кенг шароит яратилаётгани учун давлатимиздан миннатдормиз.

Турли йўналишларда ўтказилган семинар-тренинг ва ўқув машғулотлари барчада катта таассурот қолдирди. Мулоқотлар давомида истеъдодли ёшларнинг ижод намуналарини чоп этишга кўмаклашиш, наср, назм ва таржима йўналишида илмий-методик қўлланмалар ишлаб чиқиш, интернет тармоғида ёш ижодкорлар майдонини яратиш юзасидан фикр алмашилди. Ҳудудларда бу каби турли амалий тадбирлар ташкил этиш, танлов ва фестиваллар ўтказиш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

Форумда фаол иштирок этган ёшларга турли номинациялар бўйича ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Абдулазиз Мусаев, ЎзА
4 357






Все о погоде - Pogoda.uz