ЎзА Ўзбек

29.10.2019 Чоп этиш версияси

Бўлғуси педагоглар маскани

Бўлғуси педагоглар маскани

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Шаҳрисабз филиали Президентимиз ташаббуси билан ҳудуддаги педагогларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олиб, жорий ўқув йили бошида ташкил этилган.

Айни пайтда бу ерда 234 нафар талаба бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иши, мактабгача таълим, хорижий тиллар ва адабиёт (инглиз тили), ўзбек тили ва адабиёти (бошқа тилли гуруҳларда – рус тили ва адабиёти) каби 4 йўналишда бакалавриат босқичида таҳсил олмоқда. Университет ихтиёрига ҚарДУ қошидаги Шаҳрисабз академик лицейининг бино ва иншоотлари берилган.

– Ҳудудларда, айниқса, чекка қишлоқларда олий маълумотли педагог кадрларга эҳтиёж юқори бўлиб, янги филиал ушбу муаммони ҳал этиш мақсадига хизмат қилади, - дейди ўқитувчи Манзура Намозова. – Мана, 30 йилдирки, ўзбек тили ва адабиёти фанидан ёшларга сабоқ бериб келаман. Ўйлайманки, бу ерда тайёрланаётган кадрлар мактабларда тилимизни ўқитиш сифатини оширишга муносиб ҳисса қўшадилар.

photo5314626995344223269.jpg

photo5314626995344223272.jpg

photo5314626995344223271.jpg

photo5314626995344223267.jpg

photo5314296746718899300.jpg

3 932
Жамшид НОРҚОБИЛОВ (сурат), ЎзА