Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.04.2018 13:02 Чоп этиш версияси

Ҳажвия – энг зўр қурол

Яқинда топилган Philogelos (кулгу ишқибозлари) деб номланган ҳужжат қадимги ҳажвия ҳақида тасаввур уйғотади. Грециядан топилган бу ҳужжат муаллифлари Гиерокл ва Филагриус. Ушбу топилма эрамизнинг учинчи ёки тўртинчи асрларига оид бўлиб, унда 260га яқин ҳазил ёзилган.

Ҳажвиянинг муҳим хусусияти унинг маълум макон ва замонда бўлишидир. Ҳажвия жамиятда юз бераётган ҳодисалар туфайли туғилади. Ҳажвиянинг илдизлари эрамиздан аввалги 2 асрларга бориб тақалади. Тарихчи Плинийнинг ёзишича, эрамиздан аввалги VI асрда Гиппонакт исмли шоир бир инсон ҳақида ўткир ҳажвия ёзади. Охир оқибат ўша одам ўз жонига қасд қилади. 18-асрдан бошлаб ҳажвия худди табиий офат каби Европадаги барча газета ва журналларни эгаллаб ола бошлади. 

Ҳажвия худди ойна кабидир. Фақат унда “нишонга” олинганларни кўрасиз. Ҳажвияни ижтимоий адолатга қарши бўлганларга нисбатан ҳужум, дейиш мумкин.

Шарофиддин Тўлаганов
7 717