Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.08.2018 15:45 Чоп этиш версияси

Қайси маҳсулотлар божхона тўловларидан озод этилган?

Қайси маҳсулотлар божхона тўловларидан озод этилган?
2019 йилнинг 1 январига қадар озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашёларнинг айрим турлари божхона тўловлари тўлашдан озод этилган.

003.JPG
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси мамлакатимиз Президентининг 2018 йилнинг 16 январидаги “Мамлакатимизнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъманлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони талабларига кўра, 2019 йилнинг 1 январига қадар озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашёларнинг қуйидаги турлари божхона тўловлари тўлашдан озод этилганини эслатиб ўтади.

Хусусан, улар қуйидагилар:

• тирик йирик қорамол;

• тирик қўй ва эчкилар;

• йирик қорамол гўшти, барра ёки совутилган;

• барра, совутилган (музлатилганидан ташқари) қўй ёки эчки гўшти;

• янги ва совитилган картошка;

• соя ловияси, майдаланган ёки майдаланмаган;

• кунгабоқар уруғи, майдаланган ёки майдаланмаган;

• кунжут уруғи;

• шакарқамиш ёки лавлаги шакари ва кимёвий тоза сахароза, қаттиқ ҳолатда.

Қўшимча ҳуқуқий маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси орқали олишингиз мумкин.

ЎзА
6 218