Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.03.2018 08:30 Чоп этиш версияси

XАЙРЛИ ТАШАББУС: Қўқондан Мўйноққа мевали ва манзарали кўчатлар борди

XАЙРЛИ ТАШАББУС: Қўқондан Мўйноққа мевали ва манзарали кўчатлар борди Сайтимизда “Институт ректори Орол минтақасини дарахтзорга айлантиришда ташаббус кўрсатмоқда” ахбороти ёритилган эди. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ва мазкур институтнинг Нукус ҳамда Фарғона минтақавий филиали ташаббуси билан амалга оширилаётган бу ҳайрли ишга қўқонлик саховатли, қўли очиқ инсонлар ҳам қўшилди.

photo_2018-03-01_16-26-28.jpg

Яқинда бир гуруҳ ана шундай танти инсонларнинг ташаббуси билан 15 миллион сўмлик мевали ва манзарали дарахт кўчатлари Қўқондан Нукусга жўнатилди. Нукусда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Нукус филиали мутасаддилари 3 гектар ерни экишга тайёрлаб қўйган.

photo_2018-03-01_16-26-14.jpg

— Биз Мўйноққа ҳам бориб, турли мевали ва манзарали кўчатларни экиб, тажриба ўтказмоқчимиз. У ерга ташриф буюраётган ички ва ташқи туристлар экилган кўчатларга сув қуйиб, сўнг саёҳатни давом эттирадилар.

Аслида саховатпеша инсонларнинг беминнат хизматларини инобатга олган ҳолда ҳомий тадбиркорлар учун махсус кўкрак нишони таъсис этилса, нур устига аъло нур бўлар эди”, дейди филология фанлари номзоди, доцент Рашид Шукуров.

ЎзА
8 254