Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

30.08.2017 19:43 Чоп этиш версияси

Айрим туманларда сув, газ ва электр ҳисоблагичларни давлат қиёслашидан ўтказишда муаммолар кўзга ташланмоқда

Миллий матбуот марказида энергетик ресурслар (газ, электр ва сув) ҳисоблагичларини қиёслашдан ўтказиш жараёнларини такомиллаштириш, соҳада мавжуд муаммоларни бартараф этишнинг самарали механизмини яратиш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

«Ўзстандарт» агентлиги томонидан ташкил этган тадбирда энергетик ресурсларни ҳисобга олиш ускуналарини қиёслаш бўйича хизматларни такомиллаштириш, хусусан, табиий газ ва маиший электр ҳисоблагичларни ечиб олиш, қиёслашдан ўтказиш ва уларни қайта ўрнатиш ишларини тизимли равишда олиб бориш, бу жараёнда учраётган муаммоларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.

«Ўзстандарт» агентлиги бош директори А.Каримов ва бошқалар мамлакатимизда аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг янги механизм ва самарали усулларини жорий этиш Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланаётганини таъкидлади.

Мамлакатимизда аҳоли учун қулай шароит яратиш мақсадида 30 дан ортиқ маиший ўлчов воситаларини давлат қиёсловидан ўтказиш шохобчаси фаолият юритмоқда. Бунинг натижасида аҳоли ортиқча вақт ва маблағ сарфламасдан ўзлари учун қулай ҳудудлардаги шохобчаларга мурожаат этиш имконига эга бўлди. Шунга қарамасдан, айрим туманларда сув, газ ва электр ҳисоблагичларни давлат қиёслашидан ўтказишда кўпгина муаммолар кўзга ташланмоқда.

– «Ўзстандарт» агентлиги тизимидаги корхоналаргина маиший ҳисоблагичларни қатъий белгиланган нархларда давлат қиёслов кўригидан ўтказиш ҳуқуқига эга, – дейди «Ўзстандарт» агентлиги қошидаги «Ўзбекистон миллий метрология институти» давлат корхонаси директори ўринбосари М.Хайруллаев. – Пойтахтимизда газ ҳисоблагичларини қиёслаш нархи 4 минг 260 сўм, сув ҳисоблагичларини қиёслаш 5 минг 964 сўм, бир фазали электр ҳисоблагичларини қиёслаш учун 33 минг 800 сўм нарх белгиланган. Бу нархларни бирма бир таъкидлашимизнинг боиси, қиёслаш ускуналарини текширишдан ўтказишда айрим фирибгар соҳа ходимлари белгиланган нархларни сунъий равишда ошириб, истеъмочилар учун муаммолар туғдириб қўймоқда. Виртуал қабулхонамизга фуқаролар томонидан мазкур масалага доир қўплаб ариза тушган. Айни пайтда барча мурожаатлар ўз ечимини топмоқда.

Тадбирда иштирокчилар эътиборига шаҳар электр таъминотида фойдаланилаётган замонавий ҳисоблаш мосламалари ҳавола этилди.

Матбуот анжуманида журналистларнинг саволларига мутахассислар жавоб қайтарди.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА
1 964






Все о погоде - Pogoda.uz