Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.08.2017 19:35 Чоп этиш версияси

Бухорода “Адолатли қайнона” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси вилоят кенгаши, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган танловда 8 қайнона иштирок этди. 

Иштирокчиларнинг фарзанд тарбияси, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси, партия фаолиятига доир билими ва дунёқараши синовдан ўтказилди.

Ғолибни аниқлашда аёлларнинг ўз маҳалласида ташаббускорлиги, ижтимоий дахлдорлиги, оила ва маҳалла муносабатлари билан боғлиқ миллий анъаналар, ёшларнинг маънавияти, маданияти ва маърифатини янада юксалтириш орқали оилаларда баркамол авлодни улғайтиришдаги ибратли тажрибасига ҳам эътибор қаратилди.

Бухоро туманидан партия аъзоси Раъно Ҳамроева биринчи ўринни эгаллаб, танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди.

– Тотувлик кўп нарсага боғлиқ, – дейди Р.Ҳамроева. – Аввало, уйингизга келин бўлиб тушган қизни ўз фарзандингиз каби кўришингиз керак. Унинг янги оилавий муҳитга мослашишига кўмаклашиш, оилада учраб турадиган турли келишмовчиликларни вазминлик ва ақл билан ҳал қилишга ўргатиш керак. Қайнона озгина руҳшунос ҳам бўлиши шарт. Биз маҳалла йиғини маслаҳатчиси билан ҳамкорликда оилалардаги муаммоли ҳолатларни ана шу йўл билан ҳал этишга ҳаракат қиламиз. Кейинги бир йилда ҳудудимизда бирорта ҳам оилавий ажралиш қайд этилмади.

Жондор туманидан партия аъзоси Солиҳа Қўзиева иккинчи, Когон шаҳар вакиласи Муҳаббат Саидова учинчи ўринни эгаллади.

Эркин Ёдгоров, ЎзА
3 288






Все о погоде - Pogoda.uz