Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.05.2017 17:19 Чоп этиш версияси

Ҳаёти ибрат, сўзи ҳикмат отахон

Ҳаёти ибрат, сўзи ҳикмат отахон Бухорода давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёшлар шаҳарнинг Абдурауф Фитрат номидаги маҳалласида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Аҳмад ота Ғуломов хонадонида бўлиб, отахонни байрам билан табриклади, совға-саломлар топширди, уй юмушларига кўмаклашди.

Мароқли суҳбат чоғида отахон фашизм устидан қозонилган ғалабага халқимиз қўшган улкан ҳиссаси ҳақида сўзлаб берди. Ёшларни бугунги тинч-осойишта кунлар қадрига етиш, давлатимиз томонидан яратилаётган кенг шароит ва имкониятлардан унумли фойдаланиш, Ватанимиз равнақи йўлида сидқидилдан меҳнат қилишга ундади.

Тоҳир Истатов (сурат), ЎзА
4 603






Все о погоде - Pogoda.uz