Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.05.2017 16:01 Чоп этиш версияси

Ҳаёти ибрат, сўзи ҳикмат отахон

Ҳаёти ибрат, сўзи ҳикмат отахон Бухоро вилоятининг Қоракўл тумани Оқ олтин маҳалласида истиқомат қилувчи 92 ёшли Муҳаммаджон ота Эргашев Иккинчи жаҳон урушидан сўнг узоқ йиллар таълим тизимида самарали меҳнат қилди.

Вилоят ҳокимлиги, жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳалла аҳли, ёшлар 9 май – Хотира ва қадрлаш куни арафасида фахрий педагогнинг хонадонига ташриф буюриб, отахонга Президентимиз номидан пул мукофоти ва совға-саломлар топширди. Отахон ўз хотираларини сўзлаб бериш асносида ёшларни бугунги осуда ва фаровон кунларнинг қадрига етиш, уни асраб-авайлашга даъват этди.

Тоҳир Истатов (сурат), ЎзА
2 729






Все о погоде - Pogoda.uz