Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.03.2018 15:32 Чоп этиш версияси

Аёлга эҳтиром

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни 

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларга муносиб шарт-шароитлар яратиш, қобилиятини рўёбга чиқариш, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар самарасида уларнинг нафақат турмушда, балки жамиятимиздаги мавқеи, нуфузи тобора ортиб бораётир.

Пойтахтимизда Чилонзор тумани хотин-қизлар қўмитаси, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Г.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиали ҳамкорликда халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказган илмий-амалий анжуманда олима аёллар, эл-юртда ҳурмат топган онахонлар, фаол талаба-қизлар иштирок этди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 2 февралдаги «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонининг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилди.

Чилонзор тумани мисолида аҳолининг турмуш тарзини янада яхшилаш, айниқса, хотин-қизлар фаоллигини ошириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, бандлигини таъминлаш, оилавий бизнес, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида сўз юритилди.

Ўзбекистон тарихи давлат музейи директори Жаннат Исмоилованинг «Тарих саҳифасида аёлнинг ўрни», «Олима аёл» уюшмаси аъзоси Жамила Тошпўлатованинг «Давлат томонидан хотин-қизларга кўрсатилаётган эътибор ва юклатилган мажбуриятлар» ва шу сингари мавзуларда маърузалар тингланди.

Тадбирда фаол хотин-қизлар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Моҳигул Қосимова, ЎзА
7 699