Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.03.2017 19:53 Чоп этиш версияси

Аёлга эҳтиром

Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Мудофаа вазирлигида ташкил этилган тадбирга соҳада фаолият юритаётган хотин-қизлар таклиф этилди.

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Қ.Бердиев ва бошқалар ўзининг беқиёс меҳри ва фидойилиги билан хонадонларимизга, ҳаётимизга ўзгача кўрк бағишлаётган хотин-қизларнинг жамиятимиздаги ўрни тобора ортиб бораётганини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қатор қонунларимизда хотин-қизлар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш масаласига алоҳида ўрин ажратилган. Аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, вояга етмаганлар ва хотин-қизлар ҳуқуқлари ҳимоясининг ишончли кафолатлари яратилган.

– Мард ўғлонлар билан бир сафда Ватан ҳимоясидек шарафли ишга бел боғлаганимдан фахрланаман, – дейди ҳарбий хизматчи Мунира Иброҳимова. – Намунали оиланинг келини, бахтли хонадоннинг бекаси, 3 нафар фарзанднинг онасиман. Турмуш ўртоғим билан бирга шу соҳада ўн йилдан буён хизмат қилиб келмоқдамиз. Давлатимизнинг ҳарбийларга кўрсатаётган эътибори туфайли 2012 йилда уй-жой билан таъминландик. Фарзандларимиз вазирлик ҳузуридаги мактабда таҳсил олади. Мен бор куч-ғайратимни шу муқаддас замин тинч-осудалиги, халқ фаровонлигига бағишлаш баробарида, фарзандларимни ватанпарварлик, қатъий фуқаролик позициясига эга, мард, жасур ўғлонлар сифатида тарбия қилмоқдаман.

Тадбирда Ватан ҳимояси, тинчлиги ва осойишталигини сақлашда алоҳида ўрнак кўрсатаётган, шарафли касбнинг фидойилари бўлган бир гуруҳ хотин-қизларга эсдалик совғалари топширилди.

Концерт дастури иштирокчиларга олам-олам қувонч бағишлади.

Азима Қиёсова, ЎзА
3 664






Все о погоде - Pogoda.uz