Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.03.2017 18:13 Чоп этиш версияси

Аёл – олам чароғбони

Пойтахтимиздаги Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманлари ҳокимликлари ташаббуси билан ташкил этилган «Аёл борки, олам мунаввар» деб номланган тадбирга фаол аёллар, кўпни кўрган онахонлар, иқтидорли қизлар таклиф этилди.

Юнусобод тумани ҳокими М.Мирқосимов, Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Ш.Қудбиев ва бошқалар мамлакатимизда хотин-қизларнинг оиладаги, жамиятдаги ва давлат қурилишидаги ўрни ва ролини ошириш, уларнинг ижтимоий, сиёсий ва маънавий манфаатларини ҳимоя қилиш, ташаббус ва интилишларини қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг 2004 йил 25 майдаги «Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони ижроси хотин-қизларнинг сиёсий-ижтимоий фаоллигини ошириш, маънавий ва интеллектуал савиясини юксалтириш, уларни иш билан таъминлаш ва тадбиркорликка жалб этишда муҳим омил бўлмоқда.

Тадбирда мамлакатимизда оилавий бизнесни, хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳаётимиз гултожи бўлган опа-сингилларимизнинг турмуш фаровонлигини юксалтириш, ташаббускор ва ишбилармон аёлларнинг ғоя ва интилишларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилаётгани қайд этилди.

Кўп йиллардан буён турли соҳаларда самарали меҳнат қилаётган аёлларга эсдалик совғалари топширилди.

Таниқли санъаткорлар иштирокидаги концерт дастури йиғилганларга кўтаринки кайфият бахш этди.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА
2 568






Все о погоде - Pogoda.uz