ЎзА Ўзбек

18.04.2019 19:36 Чоп этиш версияси

Ҳайдовчилар диққатига! Ўзбекистоннинг энг катта автомобиль йўли ёпилди

Ҳайдовчилар диққатига! Ўзбекистоннинг энг катта автомобиль йўли ёпилди

Айни пайтда Тошкент шаҳри ва республикамизнинг 8 вилоятини ҳамда Қорақалпоғистон Республикасини боғловчи “Олмаота – Бишкек – Тошкент – Термиз” автомобиль йўли 865-километрининг Тошкент вилояти Чиноз тумани ҳудудида жойлашган Яллама кўпригида қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Шу сабабли республикамизнинг бошқа вилоятларидан Тошкент шаҳрига келаётган автомобиллар тирбандлиги юзага келмоқда.

Тошкент вилояти ЙҲХБ маълум қиладики, “Олмаота – Бишкек–Тошкент – Термиз” автомобиль йўлининг 871-километрида жойлашган иккинчи даражали йўл орқали “Тошкент – Душанбе” йўлига ўтиб Тошкент шаҳрига етиб олиш мумкин.

Тошкент вилояти ЙҲХБ ҳайдовчилардан вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўрайди. 

ЎзА
6 388