ЎзА Ўзбек

05.03.2018 21:48 Чоп этиш версияси

Ҳайдовчилар диққатига: қоидабузарларга қатъий чоралар кўрилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг матбуот хизмати 26 февраль – 4 март кунлари республика автомобиль йўлларида 106 йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, натижада шунча фуқаро турли даражада тан жароҳати олгани ҳақида хабар берди.

Унда шунингдек, ўтган ҳафта йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан 94 минг 560 қоидабузарликлар аниқлангани айтилган. Уларнинг 45 минг 400 га яқини қўпол қоидабузарликлар тоифасига киради. Жумладан, 1 минг 720 нафар ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолда бошқарган, 13 минг 705 ҳолатда белгиланган тезлик талабларига риоя этилмаган, 1 минг 150 га яқин вазиятда светофор ва чорраҳалардан ўтиш қоидаси бузилган.

Шунингдек, транспорт воситасининг ойналарини меъёридан ортиқча қорайтирган 220 нафар, ҳаракат вақтида телефондан фойдаланган 964 нафар ва хавфсизлик камарларини тақмасдан ҳаракатланган 18 минг 712 нафар ҳайдовчи тўхтатилган. Қоидабузарларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, тегишли чоралар кўрилган.

ЎзА
15 153