ЎзА Ўзбек

23.12.2017 11:35 Чоп этиш версияси

Автоулов салонидан пул ўғирлаган коллеж ўқувчиси ушланди

Тошкент вилояти Бекобод шаҳар ички ишлар бўлимига фуқаро Баҳром Сатторов (исм-фамилия ўзгартирилган) ариза билан мурожаат қилиб, жорий йил 1 ноябрь куни тунги соат 23.55 ларда номаълум шахс Бекобод шаҳар Мустақиллик кўчасида турган унга тегишли "Matiz" русумли автоулови ойнасини синдириб, салонидан нархи тахминан 180 минг сўмлик компьютер монитори ва 300 АҚШ долларини ўғирланганини маълум қилган.

Қилмиш-қидирмиш деганлиридек, "уддабурон"нинг изи тезда фош бўлди. Олиб борилган тезкор-тергов ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни 1999 йилда туғилган, Бекобод саноат касб-ҳунар коллежи ўқувчиси С.А. содир этгани аниқланиб, ушланди.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Абдулазиз Мусаев, ЎзА
7 766