Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

20.10.2017 16:59 Чоп этиш версияси

Атоқли давлат арбоби ва адибни хотирлаб

Атоқли давлат арбоби ва адибни хотирлаб Президентимизнинг 2017 йил 27 мартдаги «Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида Наманган вилоятида ҳам турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Шундай тадбирлардан бири Наманган тумани Шўрқўрғон қишлоғидаги «Истиқлол» музейида бўлиб ўтди. Тарихчи олимлар, шоир-ёзувчилар, ёшлар иштирок этган тадбирда Шароф Рашидовнинг ибратли ҳаёт йўли ва сермаҳсул ижоди ёдга олинди.

Тадбир доирасидаги фотокўргазмада Шароф Рашидовнинг эл-юртимиз фаровонлиги йўлидаги фаолияти, Наманган вилоятига қилган ташрифлари акс этган фотосуратлар намойиш этилди.

Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА
3 095






Все о погоде - Pogoda.uz