Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.12.2017 15:41 Чоп этиш версияси

"Асосий қонунимиз – порлоқ келажагимиз кафолати" мавзуида давра суҳбати ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллиги муносабати билан "Асосий қонунимиз – порлоқ келажагимиз кафолати" мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 20 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойиши ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ходимлари, профессор-ўқитувчилар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёшлар иштирок этди.

Ёнғин хавфсизлиги институти бошлиғи А.Қўлдошев ва бошқалар мамлакатимизда навқирон авлодни мустақил фикрли, интеллектуал салоҳиятли баркамол шахс этиб вояга етказиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга қаратилган алоҳида эътибор юксак самаралар бераётганини таъкидлади. Бу борада қабул қилинган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар ёш авлоднинг таълим-тарбия олиши, истеъдодини намойиш эътиши, жамиятда муносиб ўринга эга бўлишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Давра суҳбатида аҳоли, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ва бу борада фаол ёшлар олдида турган муҳим вазифалар тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА
1 436






Все о погоде - Pogoda.uz