Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.02.2017 16:22 Чоп этиш версияси

Аскарлар тантанали кутиб олинди

Нукус темир йўл вокзалида мамлакатимизнинг турли вилоятларидан Шимоли-ғарбий ҳарбий округ ҳарбий қисмларида муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун келган йигитлар тантанали кутиб олинди.

Тадбирда ҳарбий хизматчилар, жамоатчилик вакиллари миллий армиямизнинг мудофаа қудрати, салоҳияти ҳақида фикр юритиб, унинг сафларида хизмат қилиш ҳар бир йигит учун шарафли бурчга айланганини таъкидлади.

Президентимизнинг 2016 йил 21 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Қуролли Кучлар сафига чақирилган, шарафли вазифани бажаришга чоғланган йигитлар Ватан олдидаги муқаддас бурчини адо этишга шай эканлигини билдирди.

– Барча синовлардан муваффақиятли ўтиб, миллий армиямиз сафида ўз йигитлик бурчимни ўташга киришаётганимдан хурсандман, – дейди Бухоро вилоятидан Мурод Чориев. – Мамлакатимизда биз, ёшларга кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрликка Ватанимизга садоқатли хизматимиз билан жавоб берамиз.

Аминбой Ортиқбоев, ЎзА
2 487






Все о погоде - Pogoda.uz