Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

12.01.2018 19:24 Чоп этиш версияси

Аскарлар мардлиги – армиямиз қудрати

Ҳар қандай армиянинг куч-қудрати нафақат унинг қурол-аслаҳа ва замонавий ҳарбий техникага эгалиги, балки ўз ҳаётини Ватани ҳимоясига бағишлаган мард ва фидойи аскарлари билан белгиланади. Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Ўзбекистон ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институтида бўлиб ўтган байрам тадбирида шу ҳақда сўз юритилди.

Тадбирда мамлакатимиз мудофаа қудратини юксалтириш йўлида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар халқимиз тинчлиги, жамиятимиз тараққиётини таъминлашга хизмат қилаётгани таъкидланди. Бу борада аскар ва офицерларнинг жанговар, жисмоний ва маънавий тайёргарлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жамиятда инсонлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, аҳоли фаровонлигини янада юксалтириш, юртимизда тинчликни мустаҳкамлашда бошқа касб эгалари сингари ёнғин хавфсизлиги ходимларининг ҳам ўрни беқиёс.

Ўзбекистон ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институти ушбу соҳада малакали кадрлар тайёрлайдиган таълим муассасасидир. Бу ерда ёшларни ҳар томонлама баркамол, билимли, малакали, юрти учун мустаҳкам таянч бўла оладиган етук мутахассис этиб тарбиялаш, курсантларда юксак ватанпарварлик туйғусини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Тадбир Ички ишлар вазирлиги ашула ва рақс ансамблининг концерт дастури билан якунланди.

Роман Бондарчук, ЎзА
9 923