Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

20.03.2017 15:51 Чоп этиш версияси

Аскарлар қасамёд қилди

Аскарлар қасамёд қилди Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округига қарашли ҳарбий қисмда муддатли ҳарбий хизматга чақирилган аскарларнинг ҳарбий қасамёд қабул қилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди.

Тадбирда Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи қўшинлари қўмондонининг ўринбосари, полковник Ж.Аъзамов ва бошқалар Қуролли Кучларимиз жанговар салоҳиятини янада мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самарасида замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминланган ихчам, ҳаракатчан миллий армиямиз барпо этилгани, бу мамлакатимиз мустақиллиги, юртимиз тинчлиги ва халқимиз осойишталигини таъминлашга хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлади.

Ҳарбий қасамёд қабул қилаётган аскарлар нигоҳида ўзига бўлган ишонч, жасурлик ва қатъият мужассам. Улар қасамёд қилиш орқали ўз Ватанига, халқига, Президентига бўлган садоқатини ифода этди.

– Халқимиз тинчлиги ва осмонимиз мусаффолиги учун хизмат қилиш шарафига муяссар бўлганимдан фахрланаман, – дейди оддий аскар Сардорбек Авазбеков. – Келажакда қайси соҳани танламай, эл-юртимиз тараққиёти йўлида сидқидилдан меҳнат қилиш шиорим бўлади.

– Мен бахтли онаман, бугун фарзандим ҳарбий либос кийиб, Ватан ҳимоячилари сафига қўшилди, – дейди оддий аскар Аброр Абдуллаевнинг онаси Зулхумор Мамажонова. – Ҳарбий қисмда фарзандларимиз учун яратилган шароитлар биз, ота-оналарни хурсанд қилди. Ишонаманки, ўғлим Ватани олдидаги шарафли бурчини сидқидилдан адо этади.

Қарши гарнизони ҳарбий оркестри ижросидаги куй-қўшиқлар тадбирга кўтаринки кайфият бағишлади.

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА
1 968






Все о погоде - Pogoda.uz