Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.03.2017 12:14 Чоп этиш версияси

Аскарлар қасамёд қилди

Шимоли-ғарбий ҳарбий округи тасарруфидаги ҳарбий қисмлардан бирида муддатли ҳарбий хизматга чақирилган аскарларнинг ҳарбий қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

Президентимизнинг 2016 йил 21 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда ҳарбий округ офицерлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ота-оналар иштирок этди.

Мамлакатимиз Қуролли Кучлари тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, муддатли ҳарбий хизматни ўташ шароитларини янада яхшилашга қаратилаётган доимий эътибор самарасида миллий армиямиз ёшларимиз ҳар томонлама камол топадиган тарбия мактабига айлангани алоҳида таъкидланди. Ҳарбий қисмларда аскарларнинг кўнгилдагидек хизмат қилиши, билим олиши, спорт билан мунтазам шуғулланиши учун барча шароит яратилган.

Қасамёд қилган аскарлар сафида самарқандлик Достонбек Турдиев ҳам бор.

– Ватан ҳимоячилари сафига қўшилганимдан фахрланаман, – дейди Достонбек. – Хизмат давомида йигитлик бурчимни сидқидилдан адо этиб, жисмонан ва маънан янада юксалишга эришаман.

Аминбой Ортиқбоев, ЎзА
1 811






Все о погоде - Pogoda.uz