Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.03.2017 13:10 Чоп этиш версияси

Ҳашарда ёшу қари фаол иштирок этмоқда

Ҳашарда ёшу қари фаол иштирок этмоқда Наврўз байрами олдидан ташкил этилган умумхалқ хайрия ҳашари Фарғона вилоятида ҳам уюшқоқлик билан ўтмоқда.

Халқимизга хос саранжом-саришталик, ободлик белгиси ҳисобланган мазкур тадбир эрта тонгдан барча ҳудудларда бошланиб, маҳалла, ташкилот ва корхона ҳудудлари, ариқ-зовурлар, кўча ва хиёбонлар, муқаддас қадамжо ва қабристонларда тозалаш, ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Куннинг биринчи ярмида олинган маълумотларга кўра, вилоят бўйича ҳашарда 1 миллион 300 мингдан зиёд аҳоли қатнашмоқда. Эрталабдан буён 1 минг 52 гектар майдон ободонлаштирилиб, кўплаб маиший ва қурилиш чиқиндилари чиқарилди. 900 дан ортиқ қабристон ва 100 зиёратгоҳ ободонлаштирилди.

Данғара тумани “Санам” қишлоқ фуқаролар йиғинида 25 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Бу ерда маҳаллалар ўртасида “Энг обод хонадон”, “Гулзор ҳовли” кўрик-танловлари, ҳудуддаги мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида “Қушлар байрами”, “Гуллар байрами” тадбирларини ўтказиш яхши анъанага айланган.

– Қаерда ободлик, саранжом-саришталик бўлса, ўша ерда файз-барака бўлади, – дейди “Санам” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси Хосият Турдиқулова. – Шунинг учун Наврўз байрами олдидан ўтказилаётган ҳашарда ёшу қари фаол иштирок этиб, ободликка ҳисса қўшмоқда. Бугунги кунда ҳудудимизда 150 дан ортиқ тадбиркорлик субъекти фаолият кўрсатаётир. Аҳолини иш билан таъминлаш, қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар самарасида қад ростлаётган замонавий хизмат кўрсатиш шохобчалари, уй-жойлар қишлоқларимиз кўркига кўрк қўшмоқда.

Маъсуджон Сулаймонов, Муқимжон Қодиров (сурат), ЎзА
2 706






Все о погоде - Pogoda.uz