ЎзА Ўзбек

01.01.2019 16:02 Чоп этиш версияси

“Artel” ва “Akfa” Украинани забт этмоқда

“Artel” ва “Akfa” Украинани забт этмоқда

Бундан икки йил муқаддам Украина бозорларига “Artel” ва “Akfa” маиший техникалари кириб борган эди. Эндиликда Ўзбекистондан тўқимачилик, чарм-пойафзал, маиший техника, енгил машина, автобус ва бир қатор маҳсулотлар экспорти йўлга қўйилиши кўзда тутилмоқда. Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонасидан олинган маълумотларга кўра, якунланган йилда бу борада муҳим силжишларга эришилган. 

Жумладан “Samavto” автобусларининг Украинага экспорти йўлга қўйилган. ”Made in Uzbekistan” бизнес форуми доирасида Украиналик ишбилармонлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга катта қизиқиш билан қараганлар. Унинг доирасида 25 миллион АҚШ долларига тенг шартнома имзоланган. Фармакология маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тўғридан тўғри инвестиция киритишга йўналтирилган 10 миллион долларлик фармакологик маҳсулотлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган лойиҳа кутилмоқда. Шунингдек экспорт ҳажмини янги йилда 220 миллион долларга етказиш мўлжалланган. Тошкент-Киев йўналишидаги авиақатновларнинг йўлга қўйилиши эса ҳар икки томон учун ҳам туризм эшикларини кенг очади.

ЎзА​​
10 102